Президент Тошкент вилоятини иккига бўлишни ўйлаётганини маълум қилди. «Иккита ихчамгина вилоят бўлади», — дея таъкидлади у Нуравшонда бўлиб ўтган йиғилишда.
Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Шавкат Мирзиёев вилоят янги раҳбарининг «ҳаракатчанлиги, билими ва ўз устида ишлашини» таъкидлаб ўтди. «Бундай кадрлардан ҳар бир вилоятда 4−5 тадан бўлганида эди, яна анча ривожланиб кетардик. Минг афсуски йўқ», — деди у.
Президент Қуйи Чирчиқдаги кластерни бориб кўрди. Кластерда 8 минг 750 нафар, шолини қайта ишлаш корхонасида 365 нафар аҳоли меҳнат қилмоқда. Давлат раҳбари асосий эътибор ва ҳаракат аҳолини иш билан таъминлашга қаратилганини айтди. «Тошкент вилоятини ишсизлик минимал даражада бўлган ҳудудга айлантирмоқчимиз», — деди президент.
Президент Чиноз туманида Эшонобод маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари айтишича, «Чиноз туманида ишсиз бўлиши керак эмас. Ери кенг, одамлари меҳнаткаш». «Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев. Шундан сўнг, президент текстил корхонасини ҳам кўздан кечирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. У яна бир бор уларга ишонишини ва бор ҳақиқатни рўю-рост айтишлари лозимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, вилоятга ташрифдан асосий мақсад нимада эканлигини очиқлади. «Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз», — деди президент.
Тошкент вилоятида аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо мажмуалари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида карантин қоидаларига риоя қилиш устидан назорат кучайтирилади.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган, халқ тилида «Ташморе», яъни «Тошкент денгизи» деб аталувчи Туябўғиз сувомборида дам олиш маскани бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичида хитойлик инвестор томонидан 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган.
Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида турар-жой бинолари, савдо мажмуаси ва божхона терминалини ноқонуний қураётган компаниялар тўғрисида хабар берди. Барча ишлар бўйича материаллар судга юборилганига ва ишлаб чиқувчилар маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
Қибрай туманида фармацевтика кластери доирасида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Бундан ташқари, Қибрай туманида муассасаниниг таркиби, ходимлар сонини тасдиқлайдиган Кластер дирекцияси ташкил этилди.
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бир ҳафта ичида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари электрон ҳужжат айланиш тизимига тўлиқ ўтказилишини маълум қилди. Бундан ташқари, икки йил ичида вилоятда боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 100 фоизга етказилиши режалаштирилган. Ҳокимликдаги йиғилиш давомида Даврон Ҳидоятов вилоятдаги муаммолар ва уларни ечиш бўйича вазифаларга батафсил тўхталди.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.
Тошкент вилоятида ИИБ рўйхатида турувчи ва бекор юрган 200 нафар ёшлар ота-оналарининг хабарисиз ҳарбий полигонга олиб кетилди. Вилоят ИИББ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Тошкент вилоятида эркак 2,5 яшар қизалоқни тинчлантириш учун бошига уриб, тан жароҳати етказди. Ҳодиса оқибатида бола вафот этди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев 2021 йилда Тошкент ҳудудининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтмаслигини таъкидлади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, пойтахт яқинида йўлдош шаҳар қурилиши Шайхонтоҳур, Олмазор ва Учтепа туманларидаги уй-жой муаммоларини ҳал қилишга қаратилади.
Тошкент вилоятида уй қамоғидаги фуқаронинг 100 нафардан ортиқ киши қатнашган зиёфатида судья ҳам қатнашиб, уни кўп ўтмай озодликка чиқарди.
«Ўзнефтмаҳсулот» бошқаруви раиси, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Филиалга қабул 2021−2022 ўқув йилидан бошланади.
Қобил Хамдамов Oлмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Усмон Раҳимов ўғлининг можароли хатти-ҳаракатлари ортидан ишдан олинди.
Тошкент вилоятида ёз ойлари давомида 70 км/с тезлик чеклови ўрнатилган жойларда 170 км/с гача тезликда ҳаракатланган 65 нафар мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди.
Тошкентнинг Учтепа тумани яшовчилари учта маҳаллани Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказишга қарши чиқди. Туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев улар билан учрашувда пойтахт ва вилоят чегараларининг ўзгариши ҳозирда лойиҳа эканини таъкидлаб, ушбу масалани шаҳар ҳокими билан муҳокама қилишга ваъда берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг